Ҳудудий
органлар

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-97-16 ишонч телефони
    (71) 244-97-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчаси, 1-уй
  • (0-374) 223-95-02 ишонч телефони
    (0-374) 223-95-02 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (0-365) 221-30-13 ишонч телефони
    (0-365) 221-30-13 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • (0-372) 226-34-70 ишонч телефони
    (0-372) 226-34-70 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 805-уй
  • (0-375) 225-08-22 ишонч телефони
    (0-375) 225-08-22 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (436) 223-53-71 ишонч телефони
    (436) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Наманган шаҳар, Марғилон кўчаси, 14-уй
  • (0-369) 227-91-96 ишонч телефони
    (0-369) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • (066)-234-06-16 ишонч телефони
    (066)-234-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-221-74-39 ишонч телефони
    (0-376)-221-74-39 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-02-42 ишонч телефони
    (67) 235-02-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (0-371) 2445486 ишонч телефони
    (0-371) 2445486 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • +99878-150-49-56 ишонч телефони
    +99878-150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-60 ишонч телефони
    (73) 241-70-60 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 34 уй
  • (0-362) 223-10-10 ишонч телефони
    (0-362) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (0-361) 222-23-55 ишонч телефони
    (0-361) 222-23-55 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • ишонч телефони
    Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
Саҳифага ўтиш
  • Давлат солиқ қўмитаси Раиси

    Кудбиев Шерзод Давлятович

  • Фуқароларни қабул қилиш кунлари

    Ҳар куни 09.00 дан 11.00 гача

  • (71) 244-97-02

Шерзод Давлятович Кудбиев 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган.

2000 йилда Фарғона политехника институтининг «Молия ва кредит» йўналиши бўйича бакалавриат таълимни ва 2002 йилда «Менежмент» йўналишида ушбу институтнинг магистратура босқичини тамомлаган.

Ш.Кудбиев меҳнат фаолиятини 2002 йилда Фарғона политехника институтининг «Молия», «Иқтисодиёт» кафедралари ассистенти сифатида бошлаган, «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедрасида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган.

2007 йилдан 2010 йилгача Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2010 йилдан 2012 йилгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси, бош мутахассиси бўлиб ишлаган.

2012 йилдан 2015 йилгача Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори бўлган.

2015-2016 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2016 йилдан 2018 йилгача Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган.

2018-2019 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида фаолият олиб борган.

2019 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.

2020 йил май ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Ш.Кудбиев «Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси» унвонига эга.

Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Давлат солиқ xизмати органлари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

белгиланган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, йўриқномалар, қоидалар, низомлар чиқаради ҳамда давлат солиқ xизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;

xодимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ xизмати ҳудудий органлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;

          давлат солиқ xизмати органлари xодимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

алоҳида ўрнак кўрсатган xодимларни фаxрий унвонлар ва республика давлат мукофотлари беришга белгиланган тартибда тақдим этади, давлат солиқ xизмати органларининг мансабдор шаxслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган маxсус унвонлар беради;

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларнинг давлат солиқ xизмати органлари билан муносабатларда давлат солиқ xизмати манфаатларини ифодалайди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

  • Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

    Мирзаев Мубин Мухидинович

  • Фуқароларни қабул қилиш кунлари

    Ҳар куни 09.00 дан 11.00 гача

  • (71) 244-98-99

Мубин Мухидинович Мирзаев 1969 йил Бухоро вилоятида туғилган.

1993 йили Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги, 2001 йили Тошкент молия институтини молия мутахассислиги, 2002 йили Япония сиёсий фанлар миллий институтини иқтисодиёт йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.

М.М. Мирзаев меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент давлат университетида бошлаган.

1994-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти тадқиқотчи-стажёри, аспиранти, 1996-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иккинчи тоифали иқтисодчиси, биринчи тоифали иқтисодчиси, етакчи иқтисодчиси, бўлим бошлиғи, департамент директори ўринбосари – бошқарма бошлиғи, департамент директори лавозимларида фаолият юритган.

2008 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, 2017 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия ташкилотлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида самарали меҳнат қилган.

2018 йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Рус ва инглиз тилларини билади.

М.М. Мирзаев солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.


  • Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

    Файзибаев Алимжан Элчиевич

  • Фуқароларни қабул қилиш кунлари

    Ҳар куни 09.00 дан 11.00 гача

  • (71) 244-98-07

Алимжан Элчиевич Файзибаев 1963 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

1985 йили Тошкент давлат университетини математика фани ўқитувчиси мутахассислиги, 1997 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини инженер-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Физика-математика фанлари номзоди.

А.Э. Файзибаев меҳнат фаолиятини 1985 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтида бошлаган.

1995 йилдан 2001 йилгача Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, бошлиқ лавозимида фаолият юритган.

2001-2002 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани, 2002-2007 йилларда Тошкент шаҳар Миробод тумани, 2007-2013 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

2013 йилдан 2017 йилгача “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг Капитал қурилиш дирекцияси қошидаги “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғининг ишлаб чиқариш бўйича маслаҳатчиси сифатида меҳнат қилган.

2017-2018 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2018 йил июнь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Рус ва инглиз тилларини билади.

А.Э. Файзибаев солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.

Оилали, икки нафар фарзанди бор.




  • Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

    Умаров Фазлиддин Каримович

  • Фуқароларни қабул қилиш кунлари

    Ҳар куни 09.00 дан 11.00 гача

  • (71) 244-97-99

Фазлиддин Каримович Умаров 1978 йил Самарқанд вилоятида туғилган.

2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги, 2006 йили Солиқ академиясини давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги (магистратура) бўйича тамомлаган.

Ф.К. Умаров меҳнат фаолиятини 1999 йилда Тошкент шаҳридаги “Устоз консалтинг” ўқув-консальтация маркази ёрдамчи ҳисоб-кассирлигидан бошлаб, кейинчалик 1999-2006 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси катта инспектори, бош иқтисодчиси лавозимида фаолият юритган.

2006 йилдан 2015 йилгача Давлат солиқ қўмитаси бош инспектори, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаган.

2015 йилдан 2017 йилгача Молия вазирлигида шўъба мудири сифатида фаолият юритган.

2017 йилдан 2019 йилгача Ҳисоб палатасида етакчи инспектор, бош инспектор лавозимида меҳнат қилган.

2019 йил сентябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Cолиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор.


  • Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

    Махкамов Мирзиёд Мирвахидович

  • Фуқароларни қабул қилиш кунлари

    Ҳар куни 09.00 дан 11.00 гача

  • (71) 244-98-72

Мирзиёд Мирвахидович Махкамов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

2004 йилдан 2014 йилгача ҳарбий хизматда бўлган.

2014 йилдан 2016 йилгача Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

2016 йилдан 2018 йилгача Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

2018 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Рус тилини билади.

Cолиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор.


Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

юридик ва жисмоний шахслар, 2019 йилда кўриб чиқилган
  • Шахсий қабул
  • Ёзма мурожаатлар
  • Электрон мурожаатлар
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг