Ҳудудий
органлар

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-97-16 ишонч телефони
    (71) 244-97-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчаси, 1-уй
  • (0-374) 223-95-02 ишонч телефони
    (0-374) 223-95-02 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (0-365) 221-30-13 ишонч телефони
    (0-365) 221-30-13 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • (0-372) 226-34-70 ишонч телефони
    (0-372) 226-34-70 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 805-уй
  • (0-375) 225-08-22 ишонч телефони
    (0-375) 225-08-22 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (436) 223-53-71 ишонч телефони
    (436) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Наманган шаҳар, Марғилон кўчаси, 14-уй
  • (0-369) 227-91-96 ишонч телефони
    (0-369) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • (066)-234-06-16 ишонч телефони
    (066)-234-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-221-74-39 ишонч телефони
    (0-376)-221-74-39 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-02-42 ишонч телефони
    (67) 235-02-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (0-371) 2445486 ишонч телефони
    (0-371) 2445486 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • +99878-150-49-56 ишонч телефони
    +99878-150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-60 ишонч телефони
    (73) 241-70-60 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 34 уй
  • (0-362) 223-10-10 ишонч телефони
    (0-362) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (0-361) 222-23-55 ишонч телефони
    (0-361) 222-23-55 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • ишонч телефони
    Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
Саҳифага ўтиш

Онлайн касса: учинчи босқичга ўтиш

13/01/2021

2021 йил 1 январдан мамлакатимизда ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини татбиқ этишнинг учинчи босқичи старт олди. Онлайн назорат техникаларининг навбатдаги фойдаланувчилари ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектларидир.

Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони.

2021 йил 13 январь ҳолатига тадбиркорлик субъектларига 106 366 та Онлайн-НКМ ва виртуал касса ўрнатилган. 

Жорий йил онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимининг янги фойдаланувчилари учун янада кўп қулайликлар билан кечади. Чунки сўнгги кейинги вақтларда тизимда ўзига хос такомиллашув юз берди. Масалан, Давлат реестрига киритилган Техник хизмат кўрсатиш марказлари (ТХКМ), онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар сони сезиларли даражада ортди. Демакки, уларни танлаш имконияти ҳам янада кенгайди.

Хусусан, 2020 йил декабрь ойининг ўзида Давлат реестрига 2 та янги ТХКМ – “Regos: VCR” ҳамда “Tactilion P2000L” қўшилди: 2021 йил январь ойида ушбу рўйхатдан “Ingenico” онлайн назорат-касса машинасига хизмат кўрсатувчи Марказий банк “Ахборотлаштириш бош маркази” ДУК (ТХКМ) ҳам жой олди. Натижада бундай марказларнинг умумий сони 20 тага етди.

Ўтган йил аввалида тадбиркорлик субъектларига “UZ SMART BANK” онлайн назорат-касса машинасини тақдим этган “Smart One Club” МЧЖ йил якунига келиб, яна бир янги қурилма – “Uz Smart Bank P2000L”ни тақдим этди. “Milliy Banklararo Protsessing Markazi” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган “Ingenico” ҳам смарт кассалар сонини янгилади. Шундай қилиб, айни вақтда жами 13 та онлайн-НКМ Давлат реестридан жой олган.

Виртуал кассалар сони ҳам ортди: “REGOS:VCR”, “R_keeper 7” виртуал кассалари билан уларнинг Давлат реестридаги сони 11 тага етди.

Давлат реестри рўйхати билан батафсил танишинг:

Онлайн-НКМ Давлат реестри – https://soliq.uz/page/davlat-reestri

Виртуал касса Давлат реестри – https://soliq.uz/page/virtual-kassa-reestri

Танлов ва мажбурият

Эслатиб ўтиш жоиз, Давлат реестрида мавжуд бўлмаган қурилмалардан мамлакатимиз ҳудудида фойдаланиш мумкин эмас.

Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чек шакллантириш, маҳсулотлар киритиш босқичлари, симсиз тармоқларга мослашувчанлиги, тил тоифаси, энергия тежамкорлиги ва шу каби бошқа техник имконяитлар хусусияти жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Танлов эса ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг ўз ихтиёрида.

Янги харид қилинган қурилмани ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар эса барча учун бир хил ва мажбурий.

Дастлаб харид қилинган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ТХКМ орқали давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш лозим.

Бунинг учун тадбиркорлик субъекти ТХКМга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёки жойига борган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Давлат солиқ инспекциялари ҳужжатлар келиб тушган пайтдан эътиборан 4 иш соат ичида қурилмани рўйхатдан ўтказади. Бу ҳақда фойдаланувчининг шахсий кабинети ва аризада кўрсатилган мобил рақамига SMS-хабар юборилади.

Қонунбузарлик жавобгарликка сабаб бўлади

ТХКМлар онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни таъмирлаш, қайтадан созлаш ёки ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ масалалар бўйича 24/7 режимида кафолатли хизмат кўрсатади. Дейлик, онлайн‑НКМ ёки виртуал касса носоз ҳолга келиб қолса, ушбу онлайн‑НКМ ёки виртуал кассага хизмат кўрсатувчи ТХКМ уларни бир кун (24 соат) ичида таъмирлаб беради ёки ўз заҳирасида мавжуд бошқа қурилмани ўрнатиб беради. Бу каби хизматлар, таклифлар ва уларнинг қийматига оид муҳим маълумотлар ҳар бир ТХКМнинг сайтида жойлаштирилган. ТХКМнинг тўлиқ рўйхати эса мана бу ҳаволада - https://soliq.uz/page/txkm-reestri.

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассалардан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари мажбуриятларини ҳам унутмаслик лозим: Солиқ кодексининг 221-моддасига мувофиқ, назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасидан фойдаланиш етти миллион сўм бошқа шахслар номига расмийлаштирилган, техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган қурилмалар қўлланилганда эса жарима миқдори янада ортади – йигирма миллион сўм.

Чоралар қанчалик қатъий бўлмасин, уларни четлаб ўтиш пайида бўлганлар, ҳамон учрамоқда.

Soliq hamkor тизими ёрдамида жамоатчилик назоратининг кучайиб бораётгани бу каби ҳуқуқбузарликларни фош этишда қўл келмоқда. Ўтган йил якунлари бўйича SOLIQ мобил иловасининг “Soliq hamkori” бўлими, @soliq_hamkor_bot телеграм-боти, Электрон солиқ хизматлари портали - my.soliq.uz  орқали истеъмолчиларга харид чеки берилмаслик ҳолатлари юзасидан давлат солиқ хизмати органларига 3 748 та мурожаат келиб тушди. Улар асосида тегишли органларни хабардор қилган ҳолда 1 663 та текширув ўтказилди.

Бу тизим истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга янада эътиборли бўлишида муҳим роль ўйнайди. Давлат солиқ хизмати органлари билан жамоатчилик ҳамкорлиги бизнес ривожланиши, истеъмолчилик маданияти шаклланиши ва мамлакат фаровонлиги учун бирдай муҳимдир.

Сўнгги бир йил давомида онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизими, ушбу йўналишдаги янгиликлар ахборот технологияларини татбиқ этишда ижобий тажрибаларни шакллантиришга хизмат қилди.

 

Элнор ФОЗИЛОВ,

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

“Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази мутахассиси. 

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

юридик ва жисмоний шахслар, 2019 йилда кўриб чиқилган
  • Шахсий қабул
  • Ёзма мурожаатлар
  • Электрон мурожаатлар
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг