Ҳудудий
органлар

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-97-16 ишонч телефони
    (71) 244-97-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчаси, 1-уй
  • (0-374) 223-95-02 ишонч телефони
    (0-374) 223-95-02 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (0-365) 221-30-13 ишонч телефони
    (0-365) 221-30-13 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • (0-372) 226-34-70 ишонч телефони
    (0-372) 226-34-70 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 805-уй
  • (0-375) 225-08-22 ишонч телефони
    (0-375) 225-08-22 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (436) 223-53-71 ишонч телефони
    (436) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Наманган шаҳар, Марғилон кўчаси, 14-уй
  • (0-369) 227-91-96 ишонч телефони
    (0-369) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • (066)-234-06-16 ишонч телефони
    (066)-234-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-221-74-39 ишонч телефони
    (0-376)-221-74-39 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-02-42 ишонч телефони
    (67) 235-02-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (0-371) 2445486 ишонч телефони
    (0-371) 2445486 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • +99878-150-49-56 ишонч телефони
    +99878-150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-60 ишонч телефони
    (73) 241-70-60 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 34 уй
  • (0-362) 223-10-10 ишонч телефони
    (0-362) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (0-361) 222-23-55 ишонч телефони
    (0-361) 222-23-55 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • ишонч телефони
    Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
Саҳифага ўтиш

Ўзини ўзини банд қилиш: матрицали код, ЭРИ ва оммабоп танловлар

15/10/2020

Ҳар кимда иш жараёнини қонуний тарзда мустақил бошқариш, даромад ва харажатлар ҳисобини шахсан ўзи юритиш имкони бор. Бунинг учун ҳеч қандай меҳнат шартномаси керак эмас, диплом ҳам аҳамиятсиз – 67 турдаги иш ёки хизматдан бирортасини уддалай олишнинг ўзи етарли. Бунинг эвазига иш стажи ва пенсия ҳам ҳисобланади. Ягона талаб – ўзини ўзини банд этган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилишнинг янги тартиби жорий йил 1 июлдан татбиқ этилди. Мана шу қисқа вақт мобайнида расман рўйхатдан ўтганлар сони, 400 000 дан ортди. Улар орасида нон, поп-корн, музқаймоқ сотувчилардан тортиб, қишлоқ хўжалик ўсимликларини парваришловчилару, репититор, ижтимоий тармоқларда фаолият олиб борувчиларгача бор.

Ўзини ўзи банд этган шахс йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлайди. Бу миқдор 2020 йил учун 111 500 сўмга тенг бўлиб, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатади. Ўзини ўзи банд этганлар даромад солиғидан ҳам озод этилади.

Soliq” билан барчаси осон

Ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказиш мутлақо бепул. “Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиш мумкин. Бунда фойдаланувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ПИНФЛ) киритиши ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити ёрдамида шахсини тасдиқлаши керак. Шундан сўнг фаолият тури танланади. Мобил иловада ўзини ўзини банд қиладиган шахслар учун қонунчиликда белгиланган 67 фаолият тури автоматик тарзда шаклланади. Фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида улардан бир нечтасини танлаш имконига эга. Рўйхатдан ўтишда фаолият олиб борадиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар)ни ҳам белгилаш муҳим.

Қуйидаги ҳаволада батафсил қадам-бақадам кўрсатмаларни ўқишингиз мумкин. https://soliq.uz/press-services/news/show/mobil-ilova-erdamida-davlat-soliq-hizmati-organlarida-ozini-ozi-band-qilgan-shahs-sifatida-royhatdan-otish-boyicha--qollanma-

 Якунловчи босқич – фойдаланувчига рўйхатга олинганини тасдиқловчи матрицали штрих код (QR код) юборилади. Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги маълумотлар Солиқ тўловчиларнинг ягона реестрига киритилади.

Бошқа вариант: Электрон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz да ҳам жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

 Имкониятлар кенгаймоқда

Ўзини ўзи банд қилган шахс танлаган фаолият тури бўйича буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириши мумкин. Маълумотлар базасида ҳар бир буюртма учун ишларнинг сони ва қиймати, шунингдек, мижознинг телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар сақланади. Буюртма асосида чек шакллантириш ва уни мижозга юбориш имконияти ҳам бор.

Электрон чеклар фискал маълумотлар оператори орқали ДСҚ маълумотлар базасига келиб тушади. Шу асосда ўзини ўзи банд қилган шахс шахсий кабинетида даромадлари бўйича тушумларни кўриб, таҳлил этиб боради.

Мобил илова версиясини янгилаб бориш билан Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази шуғулланади. Энг сўнгги ўзгаришлардан бири – хориж фуқаролари учун ҳам ўзини ўзи банд қилиш имконияти яратилгани бўлди. Бунинг учун улар электрон рақамли имзо (ЭРИ)га эга бўлиши талаб этилади. ЭРИни эса e-imzo.uz (https://e-imzo.uz) сайти орқали қисқа фурсатларда олиш мумкин.

Жорий йилнинг 14 октябрь ҳолатига ўзини ўзи банд қилганлар сони 453 420 нафарга етди. Ўзини ўзи банд қилганларлар сони энг юқори бўлган учта минтақа қуйидагилар:

Самарқанд вилояти – 59 359 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс. 11 763 нафари ижтимоий хизматлар соҳасини танлаган;

Фарғона вилояти – 52 800 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс. 9 213 нафари қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича рўйхатдан ўтган;

Андижон вилояти – 51 952 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс. 19 547 нафари халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 

Ўзини ўзи банд қилганлар сони соҳалар кесимида:

Маиший хизматлар соҳасини (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш, бўяш ва бошқалар) танлаганлар – 131 890 нафар;

Қишлоқ хўжалиги соҳасида (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш) 96 280 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтган;

Ижтимоий хизматлар соҳасида (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халқ табобати) 83 394 нафар фуқаро банд.

Саноат соҳасида (ёғоч меъморчилиги, сантехника хизмати, электр монтаж ишлари, макулатура, пластик идиш, темир терсак тўплаш ва қўшимча хомашё тўплаш) 75 519 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс хизмат кўрсатмоқда;

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, салатлар, салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) 57 561 нафар шахс мустақил фаолият олиб бормоқда;

АКТ соҳасида (ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларнии ишлаб чиқиш, матнни яратиш ва ишлов бериш) фаолият юритиш учун 8 455 нафар жисмоний шахс рўйхатдан ўтган.

 ДСҚ Матбуот хизмати

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

юридик ва жисмоний шахслар, 2019 йилда кўриб чиқилган
  • Шахсий қабул
  • Ёзма мурожаатлар
  • Электрон мурожаатлар
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг