Ҳудудий
органлар

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-97-16 ишонч телефони
    (71) 244-97-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчаси, 1-уй
  • (0-374) 223-95-02 ишонч телефони
    (0-374) 223-95-02 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (0-365) 221-30-13 ишонч телефони
    (0-365) 221-30-13 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • (0-372) 226-34-70 ишонч телефони
    (0-372) 226-34-70 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 805-уй
  • (0-375) 225-08-22 ишонч телефони
    (0-375) 225-08-22 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (436) 223-53-71 ишонч телефони
    (436) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Наманган шаҳар, Марғилон кўчаси, 14-уй
  • (0-369) 227-91-96 ишонч телефони
    (0-369) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • (066)-234-06-16 ишонч телефони
    (066)-234-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-221-74-39 ишонч телефони
    (0-376)-221-74-39 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-02-42 ишонч телефони
    (67) 235-02-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (0-371) 2445486 ишонч телефони
    (0-371) 2445486 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • +99878-150-49-56 ишонч телефони
    +99878-150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-60 ишонч телефони
    (73) 241-70-60 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 34 уй
  • (0-362) 223-10-10 ишонч телефони
    (0-362) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (0-361) 222-23-55 ишонч телефони
    (0-361) 222-23-55 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • ишонч телефони
    Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
Саҳифага ўтиш

Солиқларни онлайн тўлашнинг кенг қамровли имконияти

20/11/2020

Айни пайтда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни мобил телефон ёки бошқа гажетлар орқали онлайн режимида тўлаш учун танлов имконияти кенг. Бу борада айниқса, CLICK, PAYME, UPAY, MUNIS каби электрон тўлов тизимлари, Soliq мобил иловаси, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети энг фаол ва муҳим кўмакчига айланган.

Хусусан, CLICK, PAYME, UPAY, MUNIS тўлов тизимларидан фойдаланиш бепул ва амалга оширилган тўловлар учун комиссион тўлов олинмайди. Шунингдек, тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равишда қайд қилинади.

Солиқ тўловчи жисмоний шахслар ушбу тўлов тизимларининг интернетдаги сайти ёки мобил иловаси ёрдамида мол-мулк, ер, даромад (декларация) солиқларини, ҳисобланган пенялар, жарималар ҳамда ижтимоий солиқларни тўлашлари мумкин.

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиқлари суммалари миқдорини SOLIQ  мобил иловаси ёрдамида аниқлаши ва тўлаши мумкин. Тўловлар банк пластик карточкаси орқали амалга оширилади. Тўловларни “Тўлов реестри” бўлимидан текшириш имкони мавжуд. Ҳар бир амалга оширилган тўлов бўйича фойдаланувчига хабар берилади. Давлат солиқ қўмитасининг мустақил тўлов тизими бўлмаганлиги сабабли банк пластик карточкаси орқали қабул қилинган тўловлар PAYME тўлов тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Юридик шахсларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Электрон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тизими Марказий банк билан ҳамкорликда йўлга қўйилган. Бу бир қатор қулайликларни тақдим этади.

Хусусан, юридик шахслар ушбу хизматдан фойдаланиб солиқ тўловларини амалга ошираётганда тўлов топшириқноманинг рақами ва суммасидан бошқа барча маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг базасида автоматик тарзда шаклланади. Шундан сўнг солиқ тўловчи солиқ турини танлаши ва тўлов суммасини кўрсатиши керак. «Тўлаш» тугмаси жараёнга якун ясайди.

Корхонанинг электрон тўлов топшириқномаси Давлат солиқ қўмитаси базасига келиб тушади ва ўша пайтнинг ўзида Марказий банкка етказилади. Тўлов топшириқнома Марказий банк орқали тижорат банкларига юборилади ва тўлов амалга оширилиб, солиқ тўловчининг шахсий карточкасига қайд этилади. Буларнинг барчаси тўғридан-тўғри, автоматик тарзда амалга ошади. Агар ҳисоб рақамда пул миқдори етарли бўлмаса, тўлов топшириқномаси 2-сонли картотекага жойлаштирилиб, бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасига электрон хабарнома юборилади. Бу билан солиқ инспектори томонидан солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига инкассо топшириқномалари қўйилишининг олди олинади.

Шу билан бирга, корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган қарздорлиги ёки жорий йил учун ҳисобланган маҳаллий солиқларини шахсий кабинет орқали онлайн тўлаш имконияти ҳам яратилган. Бунда эгалигидаги мулки ёки еридан солиқ қарздорлиги бўлган (жумладан, жорий солиқлари тўланмаган) ходимлар рўйхати автоматик тарзда корхоналарнинг шахсий кабинетида шаклланиб туради. Иш берувчи ўз ходимининг аризасига мувофиқ, маҳаллий солиқларни битта тугмани босиш орқали бюджетга ўтказиб бериши мумкин. Тўловлар автоматик равишда ходимнинг шахсий карточкасига ёзилади ҳамда қарздор ходимларнинг реестрини қоғоз шаклида солиқ идорасига тақдим этишга эҳтиёж қолмайди.

  Нозим Тўраев,

ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ

директори ўринбосари. 

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

юридик ва жисмоний шахслар, 2019 йилда кўриб чиқилган
  • Шахсий қабул
  • Ёзма мурожаатлар
  • Электрон мурожаатлар
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг