«Soliq» мобиль иловасида шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати
Шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлашга оид ушбу Сиёсат (кейинги ўринларда – Сиёсат) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси «Soliq» мобиль иловаси (кейинги ўринларда – «Soliq») ёрдамида Фойдаланувчидан у мобиль ёки веб-иловалар орқали фойдаланган вақтида олиши мумкин бўлган маълумотларга нисбатан таъсир қилади (қўлланилади).
Сиёсат фақат «Soliq»қа нисбатан амал қилади, Фойдаланувчи «Soliq»нинг ҳаволалари орқали ўтиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг сайт(сервис)ларини, шу жумладан, учинчи шахслар Фойдаланувчи ҳақида қайта ишлайдиган маълумотларни назорат қилмайди ва жавобгар бўлмайди.
«Soliq» мобиль иловасидан фойдаланилиши Фойдаланувчининг ушбу Сиёсат ва унда кўрсатилган маълумотларни қайта ишлаш шартларига сўзсиз розилигини англатади. Бу шартларга рози бўлмаган ҳолатда Фойдаланувчи «Soliq»дан фойдаланишни тўхтатиши (тийилиши) керак.
1. Фойдаланучиларнинг «Soliq» оладиган ва қайта ишлайдиган маълумотлари
1.1. Ушбу Сиёсат доирасида шахсий маълумот деганда: шундай маълумот асосида жисмоний шахс (шахсий маълумот субъекти)га муайян ёки белгиланган тартибда тегишли ҳар қандай маълумот тушунилади.
1.1.1. Фойдаланувчи «Soliq»нинг исталган сервисида рўйхатдан ўтишда ўзи ҳақида мустақил тақдим этадиган, шу жумладан, «Soliq» билан Фойдаланувчининг ҳар қандай келишувини амалга оширишда бериладиган маълумотлар – шахсий маълумотдир. Инобатга олиш керакки, Фойдаланувчи томонидан зарур маълумотлар киритилган тақдирдагина «Soliq»нинг муайян сервисларидан фойдаланиш мумкин.
1.1.2. «Soliq»нинг сервисларидан фойдаланиш учун киритилган маълумотлар Фойдаланувчининг қурилмасида ўрнатилган дастурий маҳсулотлар кўмагида, шу жумладан, IP-манзил, cookie ахбороти (Фойдаланувчининг браузерида сақланаётган матнли файллар), Фойдаланувчининг браузери ҳақида маълумот, кириш вақти, сўралаётгансаҳифа манзили автоматик равишда «Soliq»қа етказилади.
1.2. «Soliq»дан фойдаланишда Фойдаланувчи ҳақида қуйидаги маълумотлар йиғилади, шу жумладан:
- фамилияси, исми, отасининг исми;
- туғилган жойи;
- манзили;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари;
- телефон рақами;
- e-mail;
- банк картаси рақами;
- ҳаракатни бажарган санаси ва вақти;
- IP (статистик IP-манзилида ишлаш имкониятисиз);
- UserID (фойдаланувчи идентификатори);
- Фойдаланувчи геопозицияси;
- қурилмаларнинг модели ва ишлаб чиқарувчиси, турли хатоликлар ва бошқалар ҳақидаги ҳисоботлар;
- шаклни тўлдириш, сайт ва (ёки) мобиль иловага мурожаат қилиш, шу жумладан, уларни тўлдиришдаги хатоликларга оид фактлар ҳақидаги маълумотлар.
1.3. «Soliq» тақдим этган исталган сервисдан фойдаланиш билан Фойдаланувчи cookies-файллардаги статистик маълумотлардан «Soliq» фойдаланиши, кейинчалик уларни тизимларда қайта ишлаш, тадқиқотлар ўтказиш учун учинчи шахсларга бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиши мумкинлигига розилик билдиради.
1.4. Фойдаланувчи учинчи томон ресурслари (масалан, чат, шакл, ижтимоий тармоқлар)дан фойдалган вақтда «Soliq» умумистеъмолдаги маълумотларни олиши мумкин.
1.5. «Soliq», шунингдек, муайян маълумотлар (масалан, IP-манзил, фойдаланилаётган қурилма идентификатори)дан «Soliq» иловаларини ишлатишда амалдаги қонунчилик ва ушбу Сиёсат талабларига зид ҳолатларни аниқлаш ва (ёки) бартараф этиш учун фойдаланиши мумкин.
1.6. «Soliq» Фойдаланувчининг банк карталари орқали амалга ошириладиган онлайн тўловларининг хавфсизлигини етарли даражада таъминлаш мақсадида муайян маълумотларни олиши мумкин.
2. Мижозларнинг шахсий маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш мақсадлари
2.1. «Soliq» шундай шахсий маълумотларни йиғади ва сақлайдики, улар «Soliq» сервисларига тақдим этиш ёки Фойдаланувчи билан келишувларни бажаришда зарур бўлиб, бундан муайян шахсий маълумотни қонунчиликда белгиланган мажбурий олиш ва сақлаш ҳолатлари мустасно. Шахсий маълумотни сақлаш уни қайта ишлаш мақсадлари талаб қиладиганидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади, агар шахсий маълумотни сақлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида, «Soliq» сервисларидан Фойдаланувчи томонидан фойдаланиш Сиёсатида бошқа муддат белгиланмаган бўлса.
2.2. Фойдаланувчининг шахсий маълумотидан «Soliq» қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:
2.2.1. «Soliq» билан келишувларни бажариш, шу жумладан, идентификация ўтказиш (Фойдаланувчининг соддалаштирилган идентификацияси), «Soliq»нинг барча умумистеъмолдаги сервисларидан фойдаланиш имкониятларини Фойдаланувчига тақдим этиш мақсадларида;
2.2.2. Коммуникациялар. Фойдаланувчи билан алоқани амалга ошириш, шу жумладан, «Soliq» сервисларидан фойдаланиш («Soliq» хизматини кўрсатиш, шунингдек, Фойдаланувчининг сўров ва аризаларини қайта ишлаш)га тааллуқли хабарномалар, сўровномалар ва маълумотномалар жўнатиш;
2.2.3. «Soliq» сервислари сифатини яхшилаш, ундан фойдаланишни қулайлаштириш, «Soliq»нинг янги сервисларини яратиш, Фойдаланувчига «Soliq»нинг хос (шахсий) сервисларини таклиф этиш;
2.2.4. Ноаниқ (аноним) маълумотлар асосида статистик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш;
2.2.5. Фойдаланувчи учун маркетинг акциялари ўтказиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ташаббуси билан ўтказиладиган акцияларда қатнашиш учун таклифларни тарқатиш мақсадларида;
2.2.6. «Soliq» сервисларидан фойдаланишда амалдаги қонунчилик ёки келишув талабларига зид ҳаракатларни бартараф этиш.
3. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ва уни учинчи шахсларга бериш шартлари
3.1. «Soliq» Мижозларнинг шахсий маълумотларини ушбу Сиёсатга мувофиқ «Soliq»нинг ички регламентлари ва аниқ хизмат кўрсатиш шартларида қайта ишлайди.
3.2. Фойдаланувчининг шахсий маълумотига нисбатан махфийлик таъминланади.
3.3. «Soliq» қуйидаги ҳолатларда Фойдаланувчининг шахсий маълумотини учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга:
- Фойдаланувчи шундай ҳаракатга розилик билдирганда;
- «Soliq»нинг муайян сервисидан фойдаланиш, шу жумладан, Фойдаланувчининг фармойишини бажариш зарурати юзага келганда.
3.4. Хусусан, шахсий маълумот учинчи шахсларга қуйидаги тоифаларда берилиши мумкин:
- амалдаги қонунчилик доирасида тергов тадбирлари ўтказилган ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва тергов органларига.
Маълумотни беришда, масалан, фойдаланувчининг ускунасига (қурилмасига) оид қисми мажбурий аҳамият касб этиши мумкин: IP-манзил, ОС, жуғрофий маълумотлар, ID (ускуна тури, фойдаланилган канал, браузер), илова, тўлов авторизацияси, идентификация (ихтиёрий тарзда текшириш), масалан, маълумотларнинг манзиллар мослиги ҳақидаги индикаторлари, етказиб берувчи тизимидаги аккаунт, электрон почта манзили, уяли телефон рақами, тўловнинг миқдори, етказиб берувчи томонидан ўрнатилган тўлов тизимидаги хавф даражасига оид қисми берилади.
- «Soliq»нинг маркетинг ва бошқа контрагентлари бўйича ҳамкорларига.
«Soliq» Фойдаланувчининг тўлов операциялари ҳақидаги айрим маълумотларига кириш имконини бериши мумкин. Бундай маълумотлар «Soliq» ҳамкорларини аниқлашда асос ҳисобланиб, Фойдаланувчининг пластик картасига кешбэкларни ёки солиқ тўловларини ўтказиш имконини беради.
Банк карталаридан фойдаланган ҳолда он-лайн тўловларни амалга оширишда етарли даражада хавфсизликни таъминлаш мақсадида «Soliq» тўлов тизимлари (банк-эквайер-эмитент) хавфсизлиги баённомаларида ўрнатилган рўйхат асосида маълумотларни бериши мумкин.
- Фойдаланувчи «Soliq» ҳамкорлари тақдим этган сервис ва хизматлардан фойдаланганда Фойдаланувчи ҳақидаги маълумот учинчи шахсларга ундан фойдаланишнинг қулайлик даражасини оширишга етарли ҳажм ва мақсадларда тақдим этилади.
4. «Soliq» хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ низоли ҳолатларни бартараф этиш тартиби
4.1. Ушбу Сиёсатда кўзда тутилган шахсий маълумотларни учинчи шахсга бериш билан боғлиқ баҳслар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Низоли ҳолатлар музокаралар йўли билан ҳал этилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасида баҳсли масала бўйича техник экспертиза ўтказилади.
Низоли ҳолатлар бўйича таҳлил исталган ҳамкор ёки Фойдаланувчининг ташаббуси билан бажарилади ва қуйидагиларни қамраб олади:
- эътирозларни билдириш;
- эксперт комиссиясини тузиш;
- низоли ҳолатни таҳли қилиш;
- низоли ҳолат бўйича хулоса ва қарорларни ишлаб чиқиш.
4.2. Техник экспертиза ўтказиш учун комиссия тузилади. Комиссия таркибига Давлат алоқа инспекцияси ва манфаатдор томонларнинг ҳарбиридан тенг миқдорда, лекин камида икки кишидан иборат аъзолар киритилади. Келишувга кўра, комиссия таркибига манфаатдор томонларнинг хавфсизлик хизмати вакиллари, мустақил техник экспертлар ва «Soliq» иловаларини ишлаб чиқарувчилар киритилиши мумкин.
4.3. Ўтказилган экспертиза якуни бўйича ёзма хулоса тайёрланади. Эксперт комиссиясининг қарори даъво аризаси ёки кўриб чиқилаётган ишга илова сифатида суд инстацияларига юборилиши мумкин. Ўзаро баҳслашган томонлар эксперт комиссияси хулосасидан рози бўлган тақдирда келишмовчилик бартараф этилгани хусусида битим тузади.