Якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни қуйидаги тартибда тўлайди:
I. Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини икки хил усулда:
1) ҳар ойда қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқни тўлаши;
2) тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳақиқий даромади бўйича ушбу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар суммасини чегириб ташлаган ҳолда доимий яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясига декларация топшириш йўли билан даромад солиғини тўлаши мумкин.
II. Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни (аввалги ягона солиқ тўлови) тўлашга ўтказилади.
Бундай тадбиркорлар ҳам икки хил усулда солиқларни тўлашни танлаши мумкин:
– календарь йилида реализация тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, ошган суммадан айланмадан олинадиган солиқни тўлаши;
– календарь йилида реализация тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига ихтиёрий тарзда қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашни танлаши мумкин.
III. Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтади.
Шунингдек, солиқларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳуқуқи берилди.
Бунда, фойда солиғининг соддалаштирилган тартибдаги солиқ базаси жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгиланади.
Якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаганда солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятларидан озод қилинади.
Т/р |
Реализация тушумлари миқдори |
Солиқ тури |
Солиқ ставкаси |
Солиқларни тўлаш тартиби |
1. |
100 млн.сўмгача |
Даромад солиғи |
12 % |
Солиқларни йиллик даромади
тўғрисидаги декларация асосида |
2. |
100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача |
Айланмадан солиқ ҚҚС ва Фойда солиғи |
4 % |
100 млн.сўмдан ошган
суммадан айланмадан солиқни тўлашга ўтади |
3. |
1 млрд.сўмдан ортиқ |
ҚҚС ва Фойда солиғи |
12 % |
ҚҚС ва фойда солиғини |
Т.р |
Фаолият турининг номи |
I. |
Чакана савдо: |
1. |
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар, фармасевтика товарларини сотиш бундан мустасно) |
2. |
Кўчма савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш (вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни тамом бўлгандан кейин объектни демонтаж қилиниши ва кўчирилишини талаб этувчи объектларда) |
3. |
Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш |
4. |
Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш |
5. |
Товарларни импорт қилиш ва улар билан чакана савдо қилиш (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, ўсимлик мойи, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефтьʼ маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар ва фармасевтика товарларини сотиш бундан мустасно), бунда олиб кирилаётган товарларнинг нархи бир ойда 5000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслик шарти билан |
II. |
Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти. |
III. |
Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари: |
6. |
Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар |
7. |
Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари |
8. |
Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш |
9. |
Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни ва тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш, аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича тикув ва трикотаж буюмларини, бош кийимларини ва тўқимачилик галантереясидан буюмларни тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардаларини тикиш, каштачилик |
10. |
Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш |
11. |
Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш |
12. |
Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш |
13. |
Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш |
14. |
Калитлар тайёрлаш |
15. |
Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш |
16. |
Гулчамбарлар (шу жумладан, мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебана, гул маржонларини тайёрлаш |
17. |
Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш |
18. |
Ёғочдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар (мебелдан ташқари) тайёрлаш |
19. |
Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо) таъмирлаш ва тайёрлаш |
20. |
Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш |
21. |
Тайёр мебелни йиғиш, таъмирлаш ва драпировка қилиш |
22. |
Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш |
23. |
Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш |
24. |
Оптика, соатларни таъмирлаш ва металл, пластмасса, сопол, фаянс, тош, картондан маҳсулотларда ўймакорлик ишлари (қавариқ ёзувлар ва тасвирлар тушириш) |
25. |
Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш |
26. |
Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигнализасияларини таъмирлаш ва ўрнатиш, полировкалаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламаларини қоплаш хизматлари) |
27. |
Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари |
28. |
Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш |
29. |
Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари |
30. |
Жамоат ҳожатхоналари хизматлари |
31. |
Ҳаммом ва сауна хизматлари |
32. |
Турар жойларни йиғиштириш хизматлари |
33. |
Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари |
34. |
Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш |
35. |
Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари |
36. |
Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш |
37. |
Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш |
IV. |
Фаолиятнинг бошқа турлари: |
38. |
Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш |
39. |
Миллий нон ва патир тайёрлаш ва сотиш |
40. |
Попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш |
41. |
Салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш |
42. |
Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш |
43. |
Аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар |
44. |
Репетиторлик хизматлари |
45. |
Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари |
46. |
Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар |
47. |
Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш |
48. |
Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари, шунингдек рассомлик санъати |
49. |
Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар |
50. |
Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш |
51. |
Муқовалаш ишлари |
52. |
Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш |
53. |
Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар |
54. |
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш |
55. |
Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар) |
56. |
Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш |
57. |
Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари) |
58. |
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари |
59. |
Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш |
60. |
Давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти |
61. |
Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар) |
62. |
Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари |
63. |
Мол сўйиш хизматлари |
64. |
Уй ҳайвонларига қараш хизматлари |
65. |
Ветеринария фаолияти |
66. |
Юкларни автомобиль транспортида ташиш |
67. |
Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш |
68. |
Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни этиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш ва сотиш |
69. |
Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш (шу жумладан бонсай санъати) |
70. |
Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш |
71. |
Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари) |
72. |
Риелторлик фаолияти |
73. |
Жисмоний ва юридик шахсларга махсус ва қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш |
74. |
Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича хизматлар |
75. |
Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш |
76. |
Матрицали принтерлар ва альфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш |
77. |
Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш |
78. |
Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш) |
79. |
Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари |
80. |
Экскурция хизматлари кўрсатиш бўйича туристик фаолият |
81. |
Дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш) |
82. |
Металлни таъмирлаш ишлари (уй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш) |
83. |
Ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар) |
84. |
Газламаларга нақшлар солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга,шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш) |
85. |
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш |
86. |
Туристларга уй-жойни қисқа муддатга ижарага бериш |
87. |
Давлат хизматлари кўрсатишда агент сифатида иштирок этиш |
88. |
Кўп квартирали уйни бошқариш (малака (аттестация) сертификатига эга бўлганлар) |
89. |
Кадастр муҳандислари томонидан кўрсатиладиган хизматлар |
90. |
Патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш |
Изоҳ.
Агар якка тадбиркор фаолиятнинг асосий турига нисбатан ёрдамчи ҳисобланган фаолиятни амалга оширса, қатъий белгиланган миқдордаги солиқ фаолиятнинг бир тури учун тўланади.
Ушбу рўйхатга киритилган фаолият турлари юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ушбу Рўйхат доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори 1-иловасида келтирилган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ талаблари асосида Давлат хизматлари марказида амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: |
||
Якка тартибдаги тадбиркор |
Оилавий тадбиркорлик субъекти |
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходим |
- паспорт; - давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати. |
- паспортлар нусхалари ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар; - давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати. |
- хусусий тадбиркор ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси нусхаси; |
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш схемаси
Босқичлар |
|
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
|
Бажариш муддатлари |
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
|
Ариза берувчи |
|
1. Сўровнома интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали расмийлаштирилганда:
сўровномани тегишли малумотлар кўрсатилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш; давлат божини тўлаш.
2. Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганда: давлат божини тўлаш; тегишли қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхаларини бир нусхада тақдим этиш; рўйхатдан ўтказувчи органнинг ходими билан биргаликда аризани тўлдириш. |
|
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
Реал вақт режимида |
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
2-босқич |
|
Тадбиркорлик субъектлари-ни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаш-тирилган тизими |
|
1. Маълумотларни текшириш, тадбиркорлик субъектининг ноёб идентификаторини бериш.
2. Маълумотларни Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритиш.
3. Ариза берувчини тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш. |
|
Реал вақт режимида (ариза топширилган пайтдан бошлаб 30 минутдан ошмаган вақтда) |
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
ХОДИМЛАРНИ ЁЛЛАГАН ҲОЛДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар
ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига асосан хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни амалга оширади.
Бунда,
якка тартибдаги тадбиркорларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фаолият турлари бўйича беш нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилиши;
якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар электрон тартибда шахсий кабинет ёки мобил илова орқали давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилиши;
якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмаслиги;
якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралмайди ва улар якка тартибдаги тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга
эмаслиги;
ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фаолият фақат битта манзил бўйича шохобчада амалга оширилиши;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаган якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилмаcлиги белгиланган.
Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига унинг ҳар бир ходими учун тўланган даромаддан тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўлаш мажбурияти юклатилади.
Оилавий тадбиркорликни юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириш
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектининг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган аъзоси ойига энг кам базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, оиланинг бошқа аъзолари эса энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ижтимоий солиқни тўлайди.
Оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўловчиси бўлиб, оиланинг бошқа аъзоларига тўланган даромаддан тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ҳисобланган ижтимоий солиқни тўлаш мажбурияти унинг зиммасига юклатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан, оилавий тадбиркорлик субъекти қонунчиликда якка тартибдаги тадбиркорлар учун шуғулланишга рухсат этилган фаолият турларини амалга ошириши мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта объектларда алоҳида амалга оширилган тақдирда, ҳар бир алоҳида объект учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ҳисобланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган солиқлар
Товарларни (хизматлар) реализациясидан олинган даромади календарь йилида 100 миллион сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни ёки даромад солиғини жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлашга ҳақли.
Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ
Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлаш хоҳишини билдирган солиқ тўловчи солиқни ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмай, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлайди.
Бир нечта фаолият тури билан шуғулланаётган солиқ тўловчилар ҳар бир фаолият тури бўйича қатъий белгиланган миқдорда солиқни алоҳида, шу фаолият тури учун белгиланган миқдорда тўлайди.
Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш уларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда (қайта рўйхатга олинаётганда) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича амалга оширилади.
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган миқдордаги солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди.
Жами йиллик декларация асосидаги даромад солиғи
Якка тартибдаги тадбиркор жами йиллик декларация асосидаги даромад солиғини тўлаш тартибини қуйидагилар орқали танлашга ҳақли:
1) тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида танланган солиқ тўлаш тартибини кўрсатиш;
2) доимий яшаш жойидаги солиқ органига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хати тақдим этиш.
Солиқ тўловчи томонидан билдириш хатини кўрсатилган муддатда тақдим этилмаслиги унинг солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга розилигини билдиради.
Мазкур якка тартибдаги тадбиркорлар жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай, янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлар рўйхатдан ўтказилган ойнинг охирига қадар солиқ органига дастлабки декларацияни тақдим этади ҳамда солиқни даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15 кунигача ҳар ойда тўлаб боради.
Шунингдек, мазкур якка тартибдаги тадбиркорлар жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни солиқ органига кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади ҳамда ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириб ташлаган ҳолда солиқни кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайди.
Якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларини юритиши шарт.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳамда умумбелгиланган солиқ тўловлари
Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ошиб кетган суммадан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақли.
Бунинг учун якка тартибдаги тадбиркор ҳисобда турган жойидаги солиқ органига товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари 100 миллион сўмдан ошган санадан беш кундан кечиктирмай, белгиланган шаклда билдиришнома юборади.
Товарларни (хизматларни) реализасия қилишдан олинган даромади календарь йил давомида бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлайди.
Ижтимоий солиқ
Ижтимоий солиқ, солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қуйидагича тўланади:
1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
2) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:
- якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
- оиланинг бошқа аъзолари томонидан (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
3) «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари томонидан – йилига бир марта базавий ҳисоблаш миқдорида;
4) «Уста-шогирд» мактаби ўқувчилари томонидан уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар бўлган иш даврида – йиллига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида. Белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқ тўланиши меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.
5) якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан – йилига базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорида;
Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари - «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқни тўлашдан озод этилади.
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкалари
Т/р |
Фаолият тури |
Қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси (сўмда) |
|||
Тошкент ш. |
Нукус ш. ва вилоят бўйсуну- видаги шаҳарлар |
бошқа шаҳарлар |
Бошқа аҳоли пунктлари |
||
1. |
Чакана савдо: |
|
|
|
|
озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан |
700 000 - 1 000 000 |
265 000 — 800 000 |
|||
деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан |
230 000 - 330 000 |
65 000 — 200 000 |
|||
газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан |
230 000 - 330 000 |
65 000 — 200 000 |
|||
2. |
Маиший хизматлар |
230 000 - 330 000 |
65 000 — 200 000 |
||
3. |
Бошқа фаолият турлари |
230 000 - 330 000 |
65 000 — 200 000 |
||
4. |
Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари: |
||||
3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун |
200 000 |
||||
3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун |
300 000 |
Солиқ тўловчи:
бир нечта фаолият тури билан шуғулланганида, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлайди, фаолият билан икки ва ундан ортиқ аҳоли пунктларида шуғулланганида эса, ушбу аҳоли пунктлари учун ўрнатилган юқори ставкада солиқ тўланади;
тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналарда ва бинода амалга оширган тақдирда, яшаш жойидаги солиқ органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этишга мажбур;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланганида фаолият туридан ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ойига қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди;
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлган ва ҳунармандчилик маҳсулотларини (товарларини, хизматларини) ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилишни амалга оширганида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилади;
болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатса, ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлайди.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларига ушбу Кодекснинг 381-моддаси биринчи қисмида белгиланган ставкада солиқ солинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари миқдорини туманлар ҳамда шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, ушбу моддада ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг энг кам ва энг юқори ставкалари доирасида белгилайди.
T/r |
Якка тартибдаги тадбиркорлар тойифаси |
Имтиёз тури |
Имтиёз қўлланиши учун асос |
I. Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ бўйича |
|||
1. |
Янги давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркор |
Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади. |
Ўзбекистон РеспубликасиСолиқ кодексининг 392-моддаси |
2. |
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоси бўлган якка тартибдаги тадбиркор |
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини (товар, иш, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони |
3. |
I ва II гуруҳ ногирони бўлган якка тартибдаги тадбиркор |
Фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлайди. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони |
4. |
Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида давлат рўйхатидан ўтган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2027 йилнинг 1 январига қадар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилган. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сон қарори |
5. |
Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
2025 йил 1 январдан бошлаб Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деқибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чоя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳудуд учун белгиланган қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг тўртдан бир қисмини тўлайди. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдагиПҚ-3301-сон қарори |
6. |
Мактабгача таълим муассасасини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркор |
Мактабгача таълим нодавлат муассасасини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошира бошлаганидан кейин 10 йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори |
7. |
Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
2025 ймл 1 январдан бошлаб: 5-тоифадаги туманларда фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳудуд учун белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммалари тўртдан бир қисмини тўлайди. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони |
8. |
Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчасида фаолиятини амалга ошираётган солиқ тўловчилар учун қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳар чоракда йигирма беш минг сўм миқдорида тўланади. |
Солиқ кодексининг 480-1-моддаси |
II. Ижтимоий солиқ бўйича |
|||
11. |
Янги давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркор |
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар (шунингдек, оилавий тадбиркорлик субъекти азолари) томонидан ижтимоий солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан этиборан амалга оширилади. |
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси |
12. |
Нафақахўр, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор |
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. |
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси |
13. |
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоси бўлган якка тартибдаги тадбиркор |
Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилади. |
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси |
14. |
Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчасида фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун — йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида. |
Солиқ кодексининг 480-2-моддаси |
T/р |
Якка тартибдаги тадбиркорлар тоифаси |
Имтиёз тури |
Имтиёз қўлланиши учун асос |
I. Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ бўйича |
|||
1. |
Янги давлат рўйхатидан
ўтган якка тартибдаги тадбиркор |
Якка тартибдаги
тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти
сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор
ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан
кейинги ойдан эътиборан амалга оширади. |
Ўзбекистон
РеспубликасиСолиқ кодексининг 392-моддаси |
2. |
«Ҳунарманд»
уюшмасининг аъзоси бўлган якка тартибдаги тадбиркор |
«Ҳунарманд»
уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини (товар, иш,
хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод
этилади. |
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдагиПФ-5242-сон
Фармони |
3. |
I ва II гуруҳ ногирони
бўлган якка тартибдаги тадбиркор |
Фаолият кўрсатиш
тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар I ва II гуруҳ ногиронлиги
бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган
миқдордаги солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида
тўлайди. |
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон
Фармони |
4. |
Айрим ҳудудларда
фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида давлат
рўйхатидан ўтган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2027
йилнинг 1 январига қадар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан
озод этилган. |
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сон
қарори |
5. |
Айрим ҳудудларда
фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
Навоий
вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деқибаланд,
Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чоя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри
ҳудудида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар
қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашдан 2028 йилнинг 1 январига
қадар озод этилган. |
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 29 сентябрдагиПҚ-3301-сон қарори |
6. |
Мактабгача таълим
муассасасини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркор |
Мактабгача таълим
нодавлат муассасасини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини
амалга ошира бошлаганидан кейин 10 йил мобайнида барча турдаги солиқлар
ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади. |
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори |
7. |
Айрим ҳудудларда
фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
2023 йил 1 январдан 2026 йил
1 январга қадар: 5-тоифадаги
туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган якка тартибдаги
тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий
белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади. |
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон
Фармони |
8. |
Айрим ҳудудларда
фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
Фарғона
вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек
Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг
Тоштепа - 2 кўчасида фаолиятини амалга ошираётган солиқ тўловчилар учун
қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи ҳар чоракда йигирма беш минг сўм миқдорида тўланади. |
Солиқ кодексининг
480-1-моддаси |
II.
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича |
|||
9. |
Миллий каталог ва
«Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»га киритилган ҳунармандлар |
2023 йил
1 июндан 2025 йил 1 январга қадар Миллий каталог ва «Туризм соҳасида
фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»га киритилган ҳунармандлар учун
календарь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар)
сотишдан тушган тушуми 100 млн.сўмдан ошган, бироқ 1 млрд.сўмдан кўп бўлмаган
миқдори бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга
камайтирилади. |
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-91-сон Фармони |
10. |
Айрим ҳудудларда
фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор |
2023 йил 1 январдан
2026 йил 1 январга қадар: 5-тоифадаги
туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик
субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет
ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50
фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) айланмадан олинадиган
солиқни 1 фоиз; 4-тоифадаги
туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик
субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет
ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50
фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) учун айланмадан
олинадиган солиқнинг базавий солиқ ставкаси 3 фоиз этиб белгиланди. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги |
III. Ижтимоий
солиқ бўйича |
|||
11. |
Янги давлат рўйхатидан
ўтган якка тартибдаги тадбиркор |
Янги рўйхатдан ўтган
якка тартибдаги тадбиркорлар (шунингдек, оилавий тадбиркорлик субъекти
азолари) томонидан ижтимоий солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор
сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан этиборан амалга
оширилади. |
Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси |
12. |
Нафақахўр, I ва II гуруҳ
ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор |
Ёшга доир пенсия
олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ
ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори унинг белгиланган энг
кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. |
Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси |
13. |
«Ҳунарманд» уюшмасининг
аъзоси бўлган якка тартибдаги тадбиркор |
Ёшга доир пенсия
ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд»
уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилади. |
Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси |
14. |
Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка
тартибдаги тадбиркор |
Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон
туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон
маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчасида фаолиятини амалга
ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун — йилига базавий ҳисоблаш
миқдорининг камида бир баравари миқдорида. |
Солиқ
кодексининг 480-2-моддаси |
Тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш
1) Солиқларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш - юридик шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
2) Қатъий белгиланган солиқни (декларация асосидаги даромад солиғини) тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса);
барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари (агар мавжуд бўлса);
агар мавжуд бўлса, асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг 1 иш кунида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахсга (вакилига) берилади ёки почта орқали жўнатилади.
Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.