Центральный аппарат
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
декабрь ойи учун:
- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси 1- ва 2-қисмлари);
- агар декабрь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси 5-қисми);
- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси 1-қисми);
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси 3- ва 4-қисмлари);
2024 йил IV чорак учун:
- электрон шаклда хизматлар кўрсатишда чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 281-моддаси 3- ва 4-қисми);
2024 йил учун:
- Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига етказишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 447-моддаси 3-қисми);
январь ойи учун:
- айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси 6-қисми);
- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси 1-қисми);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун бўнак тўловлар солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси 3-қисми);
2025 йил учун:
- бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобланган жорий солиқ даври учун мол-мулк солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси 5-қисми);
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича 1 январь ҳолатига ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 431-моддаси 1-қисми);
- солиқ объектларининг жойлашган ери бўйича солиқ органларига солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган, юридик шахсда мавжуд бўлган ер участкалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотномани тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 431-моддаси 5-қисми);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилари сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси 2-қисми).
Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!