Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилоятида энергия самарадорлиги va солиқ имтиёзлари масалалари ўрганилди

13/02/2025

Солиқ қўмитаси Раиси Sh.Kudbiyev ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.

Хусусан, Жомбой туманида энергия самарадорлигига эришиш, аҳоли va тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг амалиётда қўлланилиши ўрганилди.


Мутасаддилар bilan биргаликда тумандаги Каттақишлоқ маҳалласида жойлашган «Тўқимачи» нимстанциясида бўлиб, аҳолини узлуксиз электр энергияси bilan таъминлаш ҳолати, қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатишни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилган солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.


Шу bilan бирга, қиш мавсумида энергия ресурсларига бўлган талабнинг тўлиқ таъминланиши, фойдаланишдаги хавфсизлик чоралари, учраётган айрим муаммо va камчиликларни ўрганиш мақсадида аҳоли хонадонларида бўлди.

Энергия ресурсларидан тежамкорлик bilan оқилона фойдаланиш, қонунбузарликларнинг олдини олиш va "Қуёшли хонадон" дастури доирасида қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатишни қўллаб-қувватлаш бўйича бериладиган субсидия, солиқ имтиёзлари ҳақида тушунтиришлар берилди.


Ташриф давомида, электр энергияси таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш va самарали фойдаланишни таъминлаш учун давлат va хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурати қайд этилди.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг