Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жисмоний шахсларни солиққа тортиш

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 393-моддаси 1-қисмига асосан Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг декларация асосида солиқ солинадиган даромадларига қуйидагилар киради:

- мулкий даромадлар, агар ушбу бўлимга мувофиқ бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаса;

- илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;

- моддий наф тарзидаги даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаган бўлса;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;

- солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар;

- ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар, улар томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлаш тартиби танланганда;

- солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинмаган солиқ солинадиган бошқа даромадлар.

Солиқ кодексининг 397-моддасига мувофиқ жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилиши ва ушбу Кодексининг 398-моддасига асосан даромад солиғи суммасини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланиши лозим.

Мол-мулкини ижарага беришдан тўлов манбаида солиқ солинмайдиган даромадлар олаётган солиқ тўловчилар, шунингдек ушбу Кодекс
385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган ва жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлайдиган жисмоний шахслар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни белгиланган муддатларда тақдим этиш билан бир қаторда дастлабки тарздаги декларацияни ҳам қуйидаги муддатларда тақдим этади:

1) мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган солиқ тўловчилар - ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кун муддатда;

2) ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган, жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни тўлайдиган жисмоний шахслар - жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.
Янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари - тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган ойнинг охирига қадар дастлабки декларацияни тақдим этади.

Кўчмас мулкнинг ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилаётганда дастлабки декларация тақдим этилмайди.

Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олиш тугаган тақдирда солиқ тўловчи доимий яшаш жойидаги солиқ органини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор этади.

Мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган жисмоний шахслар солиқни тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунигача ҳар ойда тўлайди.

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига ушбу Кодекснинг 381-моддаси 1-қисмига асосан 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.

Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сон Қонуни 8-иловаси билан 2025-йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди.

Шунга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг ҳудудлар бўйича энг кам ставкалари қуйидагича:


Т/р

Ижарага бериладиган

мол-мулк тури

Белгиланган

ставка

миқдорини

тавсифловчи

кўрсаткич

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг

энг кам миқдорлари, сўмда

Тошкент шаҳри

Нукус шаҳри

ва вилоят

марказлари-даги

шаҳарлар

Бошқа аҳоли

пунктлари

1

Уй-жойлар:

 

турар жой

умумий майдоннинг
1 кв.метри учун

28 000

13 500

5 500

 

нотурар жой

45 000

26 500

11 000

2

Автомобиль транспорти:

 

енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

1 та автотранспорт воситаси учун

858 000

 

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 705 000


Мазкур қонун билан ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилиши ҳамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалардан ташқари) ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида Қонуни» 12-моддасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари ушбу Қонун 8-иловасининг 1-бандида белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли. Бу ҳолда Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан ушбу коэффициентдан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида фойдаланилади.

 

Солиқ тўловчилар

Мулкида ушбу Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солиш объекти деб тан олинадиган мол‑мулки бўлган жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл фуқаролари, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек юридик шахс ташкил этган ҳолдаги ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Агар мол-мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, шунингдек кўчмас мулк мулкдори вафот этган тақдирда, бу мулк қайси шахснинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлса, ўша шахс солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

 

Солиқ солиш объекти

1) уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;

2) тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;

3) қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар.

Қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга ушбу объектни қуришга доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;

4) кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар.

 

Солиқ базаси

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати солиқ базаси ҳисобланади.

Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси 42 миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол‑мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — 210 миллион сўм миқдорда, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — 84 миллион сўм миқдорда солиқ базаси ҳисобланади.

Битта жисмоний шахс бир нечта солиқ солиш объекти бўйича солиқ тўловчи бўлган тақдирда, солиқ базаси ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

 

Солиқ имтиёзлари

Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар.

3) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари).

4) энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;

5) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар йигирма уч ёшга тўлгунига қадар амал қилади.

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:

1) ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг. Мазкур имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида берилади;

2) пенционерларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади;

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Ушбу солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади, бундан 4‑бандда кўрсатилган шахслар мустасно.


Солиқ ставкалари

Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ солиш объектлари

Солиқ ставкалари, фоизларда


1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар

0,34


2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:




200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган

0,45



500 кв.м дан ортиқ бўлган

0,6


3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари

0,45


4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари

1,5


 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан рўйхатга олинмаган янги қурилган уй-жойларга нисбатан солиқ ставкаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан тақдим этилган ахборот асосида мулкнинг шартли қийматига нисбатан икки баравар миқдорида қўлланилади.

Ҳудудларнинг ва фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ўрнатилган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиентлар белгилашга ҳақли.

Жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ 1 - 3-бандларида белгиланган солиқ ставкалари бўйича тўланади.

Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси, агар ушбу модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 3 фоиз миқдорида белгиланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ‑455‑сон қарорига асосан 2022 йилда солиқ юкининг кескин ошиб кетмаслиги учун ҳисобланган солиқ суммаси 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган мол‑мулк солиғи суммаси 2024 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги белгиланган. 

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларининг солиқ базасини ҳисоблаш тартиби юридик шахслар учун белгиланган тартиб билан бирхиллаштирилди.

Яъни, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар эгалигидаги нотурар объектларнинг солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв.метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:

Тошкент шаҳрида – уч миллион уч юз минг сўм;

Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – икки миллион икки юз минг сўм;

бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – бир миллион уч юз минг сўм.

Ўз навбатида, солиқ тўловчиларга тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари жойлашган ердаги солиқ органларига баҳоловчи ташкилотлар томонидан, шу жумладан улар томонидан ўтган икки йилда (мавжуд бўлган тақдирда) ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам қиймат қўлланилмайдиган кўчмас мулк объектлари рўйхатини тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқда.

 

Тўлов муддатлари

Солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади.

Солиқ даври учун солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октабрга қадар амалга оширилади.

 

Солиқ тўловчилар

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади.


Солиқ солиш объекти

1) деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари;

4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй‑жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

6) қонунчиликда белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган ер участкалари;

7) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.


Солиқ базаси

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базасидир.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси ушбу Кодекс 428-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати.

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга берилган, шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари бўйича солиқ базаси ушбу ер участкаларини берган ташкилотлар бошқарув органларининг маълумотлари бўйича аниқланади.

Хизмат юзасидан берилган чек ер майдонлари бўйича солиқ базаси ўз ходимларига ер участкаларини берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маълумотлари бўйича аниқланади.


Солиқ имтиёзлари

Солиқдан қуйидагилар озод қилинади:

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар.

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

4) ёлғиз пенционерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенционерлар ёлғиз пенционерлар деб тушунилади;

5) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;

6) Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар;

7) энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар — қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

Ушбу солиқ имтиёзлари, бундан 5-бандда кўрсатилгани мустасно, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади.

Бунда мазкур солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин, бундан 7-бандда кўрсатилган шахслар мустасно.

Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.


Солиқ ставкалари

Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно).

Солиқ ставкаларини аниқ миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;

туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига Тошкент шаҳри учун эса — ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.

Солиқ ставкаларининг аниқ миқдорларини қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади.

Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари учун солиқ жисмоний шахслардан юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ундирилади ҳамда ушбу Кодекснинг 436-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда солиқ уч баравар миқдорда тўланади.

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади.


Тўлов муддатлари

Солиқ органлари ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномасини жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширади.

Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади.


Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг